| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қасос олинади. Даъво қилмаса олинмайди. Чунки бу иш банданинг ҳақидир. Шу шартлар тўла топилса, қасос олинади. Биттаси топилмай қолса ҳам олинмайди, жазоси шариатда белгиланган миқдордаги товон бўлади. Юқоридаги Жобирнинг ҳадисига кўра, жароҳат тузалганидан кейингина қасос олинади. Амр ибн Шуайбнинг ҳадисида келган Пайғамбар с.а.в.нинг олдинига рухсат бериб, кейин рухсат бермай қўйишлари:
«ثُمَّ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ»
«Шундан сўнг Пайғамбар с.а.в. жароҳат тузалмай туриб, қасос олишдан қайтардилар», деган гап яра битмай туриб қасос олиш ҳаромлигига далилдир. Чунки «шундан кейин», деган сўз тартибни тақозо қилиб, ундан кейинги тақиқ аввалги рухсатни насх (бекор) қилади. Демак, жароҳат тузалганидан кейингина қасос олинади.
Юқорида айтилган гаплар баданга етказилган жароҳатлар хусусидадир. Бош ёриш эса унга кирмайди. Унинг учун қасос олинмайди. Олимлар бош ёрилишига алоҳида, баданга жароҳат етказишга алоҳида таъриф беришган. Шунга кўра, жароҳат хусусидаги ҳадислар унга далил бўлмайди. Чунки улар луғавий жиҳатдан ҳам, шаръий жиҳатдан ҳам бош ёрилишига далолат қилмайди. Бош ёрилганига қасос олинади, деган ҳужжат эса Қуръонда ҳам, суннатда ҳам ворид бўлмаган. Шунинг учун бош ёришнинг жазоси суннатда ворид бўлган товондир.
Мана шулардан кўриниб турибдики, жондан бошқа жойга шикаст етказиш жиноятининг жазоси тафсилоти қуйидагичадир: Инсон жисмининг ҳамма аъзоси ва тишдан бошқа барча суяклари ҳамда бошининг ёрилиши жазоси соф молиявийдир, яъни суннатда ворид бўлган товондир. Уларда баданга оид жазо, яъни қасос йўқ. Тиш ва баданга етказилган жароҳатлар учун эса баданга оид жазо ҳам, молиявий жазо ҳам бор. Тишларга тажовуз қасддан бўлса, унинг жазоси қасосдир. Бехосдан бўлса ёки жабрланувчи қасосни даъво қилмасдан товон сўраса, унинг жазоси товон, яъни молиявий жазо бўлади. Жароҳатларда эса агар ҳамма шартлар тўла топилса ва жабрланувчи қасос сўраб қилган даъвосидан кечмаса, унинг жазоси баданга оид жазо, яъни қасос бўлади. Агар бирон шарти топилмай қолса ёки жабрланувчи қасос олишдан воз кечса, унинг жазоси молиявий жазо бўлади. Бу жазонинг миқдори кўриб чиқилади. Агар товоннинг миқдорини баён қилиб бирон насс (ҳужжат) келган бўлса, жазо ўша миқдорда бўлади. Бу иш икки жароҳатгагина алоқадордир. Биринчиси - қориннинг тешилиши, иккинчиси - вояга етмаган қизнинг қўшилиш билан қизлигини олиш. Биринчиси хусусида ҳадис ворид бўлган, иккинчисининг далили сукутий ижмоъдир. Бу иккисидан бошқа жароҳатларнинг товони хусусида бирон насс (ҳужжат) келмаган. Шунга кўра, уларнинг жазоси одил судда кўриб чиқилади.
151-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|